currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁш тадбиркорларга 2,5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади

Ёш тадбиркорларга 2,5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади

Ўзбекистон

calendar

31.07.2025

eye

545

Ёш тадбиркорларга 2,5 млрд сўмгача  имтиёзли кредит ажратилади

Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси орқали ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли молиявий ёрдам ажратиш тартиби (ВМҚ-426, 10.07.2025) тасдиқланди.

Жамғарма орқали ёш тадбиркорларга кредит Бизнесни ривожлантириш банки, Алоқабанк ва бошқа банклар орқали ажратилади.

Кредит миқдори – лойиҳа турига қараб 100 млн сўмдан 2,5 млрд сўмгача.

Кредит фоизи – Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз юқори (ҳозирда 14%+4%=18%) ставкада бўлади.

Кредит муддати – 5 йилгача, асосий қарздан 1 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан берилади.

Ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади ва кредит ажратиш ёки аризани рад этиш ҳақида қарор чиқарилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда рад этилади:

— ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

— ариза берувчида салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланганда.

Қуйида кредит миқдорлари ва ажратиладиган йўналишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

100 МЛН СЎМГАЧА КРЕДИТ

Суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида қуйидагиларга берилади:

— ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёшларга;

— деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ёшларга;

— ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга.

Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:

— саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги;

— ишлаб чиқариш биноларини қуришда тадбиркорликни ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).

200 МЛН СЎМГАЧА КРЕДИТ

Камида 6 ойдан ортиқ муддат фаолият кўрсатаётган қуйидаги шахсларга ажратилади:

— ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёшларга;

— деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ёшларга;

— ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга;

— устав фондидаги улушининг камида 50 фоизи ёшларга тегишли бўлган юридик шахсларга.

Кредитлар магистраль ва ички йўллар бўйи, жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва нуқталарини ташкил этиш учун ажратилади.

2 МЛРД СЎМГАЧА КРЕДИТ

Қуйидагиларга берилади:

— устав фондидаги улушининг камида 50 фоизи ёшларга тегишли бўлган юридик шахсларга.

— яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга оладиган тадбиркорларга.

Бундан ташқари, тадбиркор камида 12 ойдан буён ишлаётган ва айланма маблағлари 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача бўлиши лозим.

Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:

— талаб кўп бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш;

— ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш, қурилиш ишларини амалга ошириш, асосий воситаларни сотиб олиш ва айланма маблағларни шакллантириш;

— тижоратда фойдаланиладиган транспорт харид қилиш;

— савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилиш;

— ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тақиқланмаган бошқа йўналишлар учун.

2,5 МЛРД СЎМГАЧА КРЕДИТ

Қуйидагиларга берилади:

— аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига;

— қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизматлар кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига.

Кредит мини трактор, культиватор, агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари учун ажратилади.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
688

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.