Ҳуқуқ
14.04.2025
343

Кўп холларда пенсия ва нафақани фарқлашда қийинчиликларга дуч келинади.
Қонунчиликда пенсия ва нафақа тушунчаларининг бир-биридан фарқи акс эттирилган.
1️⃣ Шунга кўра:
🔹Пенсия — уни олиш ҳуқуқи "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови ҳисобланади;
Нафақа — "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўловидир.
Шунингдек, қонунчиликда ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа тушунчалари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам бир-биридан турлича фарқланади ва қўлланилади.
2️⃣ Шунга кўра:
Ёшга доир пенсия, давлат пенсия турларидан бири ҳисобланиб, уни олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ёшга доир нафақа, қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланадиган нафақалардан бири ҳисобланиб, у болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.
Маъруф Лукчаев,
"Адолат" МҲАМ маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.