currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁшлар: бугунги қарорларнинг эртанги натижаси

Ёшлар: бугунги қарорларнинг эртанги натижаси

Ўзбекистон

calendar

16.12.2025

eye

25

Ёшлар: бугунги қарорларнинг эртанги натижаси

Бугун дунё тез ўзгаряпти. Рақобат кучайяпти. Иқтисодий ресурслар эмас, инсон капитали ҳал қилувчи омилга айланяпти. Ана шундай шароитда ёшлар масаласи ҳар бир давлат учун стратегик танловга айланмоқда. Чунки ёшлар – бу фақат эртанги кун эмас, бугунги қарорларнинг эртанги натижасидир. Шу сабаб мамлакатимизда ёшларга қаратаётган эътибор узоқни кўзлаб олинаётган қарорлар мантиқий давоми.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё ҳақидаги мақоласида ҳам ёшлар масаласига алоҳида тўхталгани ҳам бежиз эмас. Марказий Осиё дунёнинг энг ёш минтақаларидан бири. Аҳоли сони 80 миллиондан ошди ва катта қисми ўттиз ёшдан кичик, яъни ёшлар. Яқин 2050 йилда аҳоли сони 100 миллиондан ошиши кутиляпти. Демак, ёшлар сони янада кўпаяди. Бу катта куч, катта имконият, бир вақтнинг ўзида катта масъулият ҳам. Ёшлар кўп бўлган жойда сифатли таълим, замонавий касблар, технологиялар ва ўзини рўёбга чиқариш имкониятларига талаб ҳам юқори бўлади.

Бу йил Президентнинг ёшлар билан икки марта очиқ мулоқот ўтказгани ҳам айнан шу мантиқий занжирнинг давомидир. Айниқса, 2025 йил 14 февралда ўтказилган очиқ мулоқот ёшлар сиёсатида янги босқични бошлаб берди. Ўша куннинг ўзидаёқ ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, битирувчиларнинг ишга жойлашиши ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган қарорлар (ПҚ–60, ПҚ–61 ва ПҚ–62-сон) қабул қилинди.

Ёшлар ташаббуслари учун 400 миллион АҚШ доллари ажратилди. Нега бундай кенг кўламли қўллаб-қувватлаш керак? Чунки ишсиз ёш – йўқотилган имконият. Билимсиз ёш – келажакдаги ижтимоий хатар. Шу боис қабул қилинган қарорлар қатъий назорат билан ижрога қаратилди.

Натижада 15 мингга яқин ёш ташаббускорга қарийб 2 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилди ва 20 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас, минглаб оилалар тақдири, минглаб ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топаётганидан далолат.

Ёшлар сиёсатида яна бир муҳим масала бор – билим. Бугун меҳнат бозори фақат дипломни эмас, кўникмани талаб қилади. Айниқса, хорижий тилларни билиш глобал иқтисодга чиқишнинг калитига айланган. Шу сабаб 2025 йил 8 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 632-сон қарори билан “2+6” форматидаги хорижий тилларни ўрганиш дастури жорий этилди. Унга кўра, ёшлар аввал 2 ойлик ўқиш пулини ўз ҳисобидан тўлайди, кейинги 6 ойлик ўқиш харажатини давлат тўлаб беради. Бу модел интизомни ҳам, рағбатни ҳам уйғунлаштиради.

Дастур орқали 2030 йилга қадар 100 минг нафар ёшнинг хорижий тиллардан сертификат олиши режалаштирилган. Бу рақам мамлакатнинг келажак кадрлар захирасини англатади, халқаро майдонда рақобатбардош бўлиш мақсадига хизмат қилади.

Ёшлар масаласига эътибор иқтисод ва таълим билан чекланмайди. Бу табиий. Бугун дунё иқлим ўзгариши, экологик муаммолар олдида турибди.

Ҳукумат қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма ҳар йили 10 млрд сўмгача маблағ билан ёшларнинг экология, яшил энергия ва табиатни муҳофаза қилишга оид лойиҳаларини молиялаштиришни кўзда тутади.

Албатта, барча ислоҳотларнинг энг сезиларли натижаси бандликда намоён бўлади. Шу мақсадда маҳаллалар кесимида 9,2 миллион нафар ёшни қамраб олган ёшлар баланси шакллантирилди. Ишсиз ва бизнес бошлаш истагидаги 384,4 минг нафар ёш учун “Ёшлар бандлиги дастури” қабул қилиниб, уларнинг 354 минг нафари, яъни 92 фоизи иш билан таъминланди. Шунингдек, 115 минг ишсиз ёш 4 588 нафар раҳбарга шахсан бириктирилиб, уларнинг барчаси тўлиқ бандликка чиқарилди. Тизим ёшлар масаласида шахсий масъулиятни давлат бошқаруви маданиятига айлантираётганини кўрсатади.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, ёшлар сиёсатида имкониятлар барча учун бирдек эканига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, паралимпия йўналишида ҳам янги қарор қабул қилиниб, республикадаги 39 та давлат спорт мактаби паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилиши белгиланди. Бу билан ногиронлиги бўлган ёшлар спортда чекланган муҳитда эмас, соғлом спорт гуруҳларида, рақобатли жамоалар билан бирга машғулот ўташ имконига эга бўлмоқда. Бундай ёндашув жисмоний тайёргарлик билан бирга, ижтимоий мослашувни ҳам кучайтиради.

Умуман олганда, бу ишлар, ўзгаришлар мамлакат тараққиётининг табиий эҳтиёжи. Чунки ёшлар бугун ҳам, эртага ҳам иқтисодий ўсиш, ижтимоий барқарорлик ва инновацион ривожнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолади. Шу боис ёшлар сиёсати мамлакатимизда алоҳида бир давр ёки кампания билан чекланиб қолмайди. У узоқ муддатли тараққиёт стратегиясининг изчил қисми сифатида ички ислоҳотларда ҳам, ташқи мулоқотларда ҳам доим кун тартибида туради. Ёшларга қаратилаётган эътибор айнан шу изчиллик ва давомийликни таъминлашга қаратилган.

Дилмурод Ражабоев,
ҳуқуқшунос

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
559

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
516

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
515

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
394

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.