Ўзбекистон
05.02.2025
560

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳуқуқбузарликка қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш Концепциясида таъкидланганидек, бугунги глобаллашув ва кескин рақобат даврида, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаролар ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда.
Айнан шундай шароитда мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, шу жумладан, ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, «Халқ ва армия — бир тану, бир жондир!» деган эзгу ғоя асосида ёшлар тарбиясига масъул вазирлик ва идораларнинг куч ва имкониятларини бир ғоя, бир мақсад асосида бирлаштириш талаб этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқбузарликка қарши муросасиз бўлишини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари мактаблардаги тарбия ва маънавият масаласига алоҳида тўхталди. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” ҳосил қилиш зарурлиги таъкидланди. Мактаблардаги 2 мингта инспектор-психолог штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Юрт келажаги уларнинг қўлида экани айни ҳақиқат. Шунинг учун мактаблар фаолияти, тарбия ва маънавият тарғиботи масалалари давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали ўқувчиларда ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет ҳосил қилиш, бунинг учун эса “Мактаб — ота-она — маҳалла” занжири муҳимлиги таъкидланди.
Ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқлар таҳлил қилиниб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш ва ижобий томонидан фойдаланиш чоралари кўрилади. Шунингдек, ота-оналар учун фарзанд таълим-тарбияси бўйича халқчил тилда қўлланмалар тайёрланди.
Барча саъй-ҳаракатлар рақобатбардош, малакали кадрларни тайёрлаш, иқтидори ва салоҳиятини намоён қила оладиган, юрт келажаги учун куйиб-ёнадиган, ҳаётда ўз ўрнини топишга қодир бўлган баркамол шахсларни вояга етказишга йўналтирилган.
Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.