Ҳуқуқ
04.06.2026
31

“Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–210-сон, 01.06.2026 й.) қабул қилинди.
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган янги дастурлар ишга туширилди. Президент қарорига мувофиқ, 2026–2028 йилларда 300 мингдан ортиқ ёшни қамраб олиш, 100 мингга яқин янги иш ўрни яратиш ҳамда уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Қарорга асосан, «Ёшлар бизнеси» ва «Келажакка қадам» дастурларининг навбатдаги босқичи амалга оширилади.
Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади:
суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача.
Гаров асосида қуйидаги йўналишларда кредит ажратиш белгиланган:
туристик масканлар ва жамоат жойларида савдо шохобчалари ташкил этиш учун — 200 млн сўмгача;
йўловчи ташиш ва юк етказиб бериш хизматлари учун — 300 млн сўмгача кредит ажратилади.
Талаба ва ишсиз ёшларни расман иш билан таъминлаган тадбиркорларга 10 млрд сўмгача кредит ажратилади. Бунинг учун ҳар 2 млрд сўм кредит маблағига камида икки нафар ёшни ишга қабул қилиш талаби қўйилади.
Шунингдек, ишга қабул қилинган ёшларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан камида икки баравар юқори бўлиши шарт.
Мазкур дастурлар ёшларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш, ўзини ўзи банд қилиш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.