Ҳуқуқ
13.08.2025
86
Бугунги глобаллашув даврида дунё кезиш, янги маданиятлар билан танишиш, тил ўрганиш ва замонавий тажрибага эга бўлиш деярли ҳар бир ёшнинг орзуси. Аммо бу йўлдаги энг катта тўсиқ молиявий имкониятлар чекланганлиги бўлиши мумкин.
“Work and Travel” каби халқаро дастурлар эса ёшларга бу орзуларни амалга ошириш учун катта имконият яратади. Эндиликда юртимиз талаба ёшларига мазкур дастурда иштирок этиш мақсадида хорижга бориш ва қайтиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат фоизсиз ссуда (қарз) ажратади.
Кимлар иштирок этиши мумкин?
16 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистондаги ОТМларда кундузги, кечки ёки сиртқи (махсус сиртқи) таълимда ўқиётган талабалар ссуда олиш учун ариза бериши мумкин. Битирувчи курс талабалари дастурдан фойдаланолмайди.
Ссуда қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:
хорижга бориш ва қайтиш авиачиптаси;
“Work and Travel” дастурида иштирок этиш билан боғлиқ бошқа зарур тўловлар.
Ссуда 40 БҲМ миқдорида берилади.
Мазкур қарзни олиш учун “Work and travel” дастури Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияда бўлиши керак.
Қандай тартибда олиш мумкин?
Ссуда олиш учун давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади ва қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
хорижий иш берувчи билан меҳнат шартномаси;
“Work and Travel” дастури учун виза;
кафил бўлса унинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи ҳақида маълумот ва кафиллик розилиги.
Кафил бўлмаса, суғурта полиси тақдим этилади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади
Ҳужжатлар жойида бўлса, қарз шартномаси имзоланади ва пул банк картасига ўтказиб берилади.
Ссудани қайтариш
Хориждан қайтгандан кейин бир ой муддатда ссудани тўлиқ қайтариш керак. Ссуда ўз муддатида қайтарилмаса, кафил ёки суғурта компанияси маблағни қоплайди.
Ушбу тизим мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар занжирининг бир бўғинидир. Бундай ташаббуслар ёшларимизни халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош, билимли ва тажрибали кадрлар сифатида чиниқтиради ҳамда уларни юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фаол шахсларга айлантиради.
hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.