Life Style
16.03.2026
39

Бугунги глобаллашув даврида ёшларни замонавий касбларга ўргатиш ҳамда чет тилларини мукаммал эгаллашлари учун шароит яратиш ҳар бир давлатнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки билимли, касб-ҳунарли ва бир нечта тилларни биладиган ёшлар жамият тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир.
Ёшларни касбга ўқитиш тизими уларнинг қизиқиши, қобилияти ва меҳнат бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши керак. Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ҳамда олий таълим муассасалари ёшларнинг малакали мутахассис бўлиб етишишида муҳим роль ўйнайди. Бу тизимда назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмаларга ҳам катта эътибор қаратилиши лозим. Ишлаб чиқариш амалиётлари, устоз-шогирд анъаналари ва замонавий технологиялар асосида ўқитиш ёшларнинг касбий тайёргарлигини мустаҳкамлайди.
Шу мақсадда мамлакатимизда ҳам “Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори қабул қилинган.
Унга кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази (Марказ) ташкил этилади.
Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади.
Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.
Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар учун чет тили бўйича камида Б2 даражадаги, “Аусбилдунг” (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар учун немис тили бўйича камида Б1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиш талаб этилади.
Ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ой ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларни касбга ва чет тилларига ўқитиш тизимини ривожлантириш мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти учун муҳим омил ҳисобланади. Бундай тизим ёшларнинг билимли, рақобатбардош ва замонавий мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.
Севинч Хушназарова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.