currencies image

12 969,05 UZS

10,08

usd

currencies image

13 611,02 UZS

97,15

eur

currencies image

132,19 UZS

0,97

ru



АсосийЯнгиликларЙПХ ходими ҳайдовчини транспорт кабинасидан тушишини талаб қилиши мумкинми?

ЙПХ ходими ҳайдовчини транспорт кабинасидан тушишини талаб қилиши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

25.01.2025

eye

133

ЙПХ ходими ҳайдовчини транспорт кабинасидан тушишини талаб қилиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарорига биноан ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчиларни қуй­идаги ҳолатларда транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:

— транспорт носозлигини ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
 

— ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганда;

— транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари­ни рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланганда;

— транспортга тегишли ҳужжатлар ёки юк ҳужжатлари мавжудлиг­ини текширишда;

— ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

— ҳайдовчининг транспорт кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эъти­борни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид сольадиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспортни бошқара олишига шубҳа бўлганда).

Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчи транспорт кабинасидан чиқа олмаса, ЙПХ ходими уни кабинадан тушишини талаб қилиши мумкин эмас.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
978

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


9-январ 2025, 06:35
744

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


13-январ 2025, 05:41
723

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


10-январ 2025, 11:32
663

Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари

Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.