Ҳуқуқ
22.12.2025
608

Иш берувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати вужудга келади.
Иш берувчи ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Хусусан, давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон “Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори асосида белгиланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида мустаҳкамланган.
Ташкилотлар филиаллар ташкил этиш, ваколатхоналар ҳамда алоҳида бўлинмалар очишга ҳақли. Ташкилотнинг филиали, ваколатхонаси, алоҳида бўлинмаси юридик шахс бўлмайди.
Масалан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” (янги таҳрири) қонуннинг 7-моддасига асосан, акциядорлик жамиятнинг филиали ва ваколатхонаси юридик шахс бўлмайди. Улар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Жамиятнинг филиалга ва ваколатхонага бериб қўйилган мол-мулки жамиятнинг балансида ҳисобга олинади.
Ушбу вазиятда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати уларнинг фаолиятини тартибга солувчи низомлар тасдиқланган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.