Life Style
23.10.2025
450

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 281-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимларга меҳнат жараёнида вужудга келадиган айрим ҳолатлар учун кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт. Ушбу тўловлар ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий манфаатларини сақлаб қолиш ҳамда адолатли иш ҳақи тизимини таъминлашга қаратилган.
1. Иш берувчининг асосий мажбуриятлари
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда кафолатли қўшимча тўловларни амалга оширади:
— Бекор туриб қолиш ҳолатларида — агар бу ҳолат иш берувчи ёки ходимнинг айбисиз юзага келган бўлса, бекор туриб қолган вақт учун ходимга унинг тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида тўлов амалга оширилади.
— Меҳнат нормалари ёки лавозим мажбуриятлари бажарилмаганда, бу ҳолат ходим ёки иш берувчи билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келган бўлса, ходимнинг ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкасининг камида учдан икки қисми миқдорида иш ҳақи сақлаб қолинади.
— Тунги вақтда бажарилган ишлар учун ходимга қўшимча тўлов белгиланади.
— Дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ва иш вақтидан ташқари бажарилган ишлар учун иш ҳақи оширилган миқдорда тўланади.
— Иш вақти қисқартирилган ходимларга (масалан, ҳомиладор аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) тўлиқ иш вақтида ишловчи ходимлар меҳнатига тенг миқдорда қўшимча тўлов амалга оширилади.
— Меҳнат шартномаси кодексда кўрсатилган айрим асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш берувчи 173-моддада белгиланган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт.
— Қонунчиликда белгиланган тартибда, иш берувчи ходимга ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди.
2. Қўшимча кафолатли тўловлар
Шунингдек, Меҳнат кодексининг ушбу моддасида қайд этилишича, юқорида кўрсатилган тўловлардан ташқари иш берувчи қуйидагилар асосида бошқа қўшимча тўловларни ҳам амалга ошириши мумкин:
— қонунчилик ҳужжатларида;
— жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларида;
— касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларда;
— меҳнат шартномасида белгиланган тартибда.
Хулоса
Мазкур норма ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатли равишда ҳимоя қилиш, иш берувчининг ижтимоий масъулиятини ошириш ҳамда меҳнат муносабатларида адолатли молиявий мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.