currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИш хусусияти нима ва уларнинг қандай турлари бор?

Иш хусусияти нима ва уларнинг қандай турлари бор?

Ҳуқуқ

calendar

19.04.2025

eye

639

Иш хусусияти нима ва уларнинг қандай турлари бор?

Иш хусусияти меҳнат шартларининг жуда муҳим жиҳати бўлиб, у иш берувчи томонидан ходимга бериладиган меҳнат кафолатларига таъсир қилади: масалан, иш ҳақи, иш режими, дам олиш ва меҳнат таътиллари, иш кунини қисмларга ажратиш ва бошқаларга.

Ишларни уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб қуйидаги турларг бўлинади:

1. Одатий ишлар

Одатий ишлар энг кенг тарқалган иш ҳусусиятларидир. Бунда нормаль иш вақти белгиланган, корхонадаги ўз иш жойидан туриб номуайян муддатли шартлар асосида бажариладиган ишлардир. Аксарият ходимларнинг бажариб турган иши одатий иш ҳусусиятига эга ишлар ҳисобланади. Раҳбарлар, кадрлар хизмати, бухгалтерлар, девонхона ходимлари ва шунга ўхшаш ходимларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

2. Мобиль ишлар

Бундай ишлар ўз ҳусусиятига кўра, ходимнинг иш жойи (меҳнат вазифаларини амалга ошириш жойи) доимий ўзгариб турадиган ишлардир, яъни ҳар қандай ҳудуд ходимнинг иш жойи ҳудуди бўлиши мумкин. Масалан, қурувчилар, қўриқчилар ва хоказоларнинг ишлари.

3. Сайёр ишлар

Бундай ишлар ташкилотнинг ўз ҳудудидан ташқаридаги функцияларини амалга ошириш ва сайёр вазифаларни амалга ошириш ҳусусиятига эга бўлади. Сайёр ишларнинг айрим ҳусусиятлари мобиль ишларга ўхшаб кетади, бу ўхшашликларга масалан,  ишнинг ташкилот жойлашган юридик манзилда бажарилмаслигини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бироқ бу ерда асосий фарқ шуки, сайёр ишларни бажарадиган ходимларда кунлик ўз иш жойга ва яшаш жойига қайтиб келиш имкони (ва мажбурияти) бўлади. Масалан, курьерлик, экскурсаводлик иши, кўчма лобараторияларга бириктирилган лаборантлар, савдо менежерлари кабилар.

4. Йўлдаги ишлар

Йўлдаги ишлар деганда, одатда муайян бир транспорт воситаси бириктирилган ходимлар томонидан айнан мана шу транспорт воситасини бошқариш билан ёки шу транспорт воситасига бириктирилган функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ ишлар тушьунилади. Бу ерда биз нафақат транспорт воситаси хайдовчисини, балки ушбу транспорт воситасидаги алоҳида вазифаларга бириктирилган бошқа ходимларнинг ишини ҳам назарда тутяпмиз. Масалан, вилоятлараро қатнайдиган юк ташиш транспорти хайдовчилари, ёки темир йўл поездларидаги машинистлар, вагон кузатувчиларилари, самолёт экипажи аъзолари, стюардессалар кабиларнинг ишини йўлдаги иш деб ҳисоблашимиз мумкин.

5. Дала шароитидаги ишлар - бу геологик-қидирув ва топографик-геодезия ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган ишлардир. Бундай ишларнинг асосий ҳусусияти шуки, уларда ишчиларнинг иши (ва иш жойи) аҳоли яшаш объектларидан ташқарида бўлган ҳудудларда бўлади. Уларнинг асосий меҳнат ҳусусияти аҳолидан ташқари ҳудудларга ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва реализация қилиш билан боғлиқ. Масалан, бурғуловчи мутахассислар, геологлар ва хоказо.

6. Мослашувчан ишлар

Бундай ишлар ўз ҳусусиятига кўра, иш вақти режимининг ўзгариши, шу жумладан ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек тўлиқсиз иш вақтининг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, ҳозирги карантин вақтида ходимларни хавфдан сақлаш мақсадида, мослашувчан, яъни ўгарувчан иш ҳусусиятлари қўлланмоқда.

7. Уйдаги ишлар

Уйда ишлаш ходим яшаш жойи бўйича ёки унга ёхуд унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ ишлардир. Бундай ишларни Сиз жуда яхши биласиз ва кўпчилигингиз ҳозир уйдаги иш шароитида ишламоқдасиз.

8. Масофавий ишлар

Масофавий ишлар ўз ҳусусиятига кўра, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажарилади.

Улашиш: