Ўзбекистон
24.02.2026
292

Меҳнат муносабатларида ходимнинг иш вақти ва дам олиш вақти ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш меҳнат ҳуқуқининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Айрим ҳолатларда ишлаб чиқариш зарурати, хизмат мажбуриятларининг хусусияти ёки фавқулодда вазиятлар сабабли ходимларни белгиланган иш вақтидан ташқари ишга жалб этишга эҳтиёж туғилади. Бироқ бундай ҳолатларда ҳам ходимларнинг соғлиғи, меҳнат қобилияти ва шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, иш вақтидан ташқари ишларга қонунчиликда қатъий чекловлар ўрнатилиб, уларнинг энг кўп давомийлиги аниқ белгилаб қўйилган. Иш вақтидан ташқари ишларнинг давомийлигини меъёрлаш орқали ходимларни ортиқча меҳнат юкидан ҳимоя қилиш, иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқи нормаларига риоя этишини таъминлаш ҳамда меҳнат муносабатларида ҳуқуқий мувозанатни сақлаш мақсад қилинган.
Меҳнат кодексига мувофиқ, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ошмаслиги керак.
Иш берувчи ходимнинг иш вақтидан ташқари ишининг давомийлиги аниқ ҳисобга олинишини таъминлаши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.