Ҳуқуқ
20.05.2024
1 567
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Ишдан бўшамасдан ҳам таътиллар учун компенсация олиш мумкинми?
1. Фойдаланилмаган таътиллар куйиб кетадими?
Йўқ, ходим томонидан фойдаланилмаган таътиллар куйиб кетмайди. Ходим неча йил таътилга чиқмаган бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.
2. Асосий ва қўшимча меҳнат таътилларига нималар киради?
Ходимларга ҳар йили берилиши мажбурий бўлган давомийлиги камида 21 календарь кун бўлган ва ҳақ тўланадиган таътил асосий таътил ҳисобланади. Айрим тоифадаги ходимлар учун узайтирилган асосий таътиллар берилади:
1) 18 ёшгача бўлган шахсларга — 30 календарь кун;
2) И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — 30 календарь кун.
3) давлат хизматчиларига – 27 календарь кун;
4) айрим педагоглар учун – 56 календарь кун.
Қуйидагилар қўшимча таътил ҳисобланади:
Қуйидагилар қўшимча таътил ҳисобланади:
ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар учун йиллик қўшимча таътил;
ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил;
битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили.
3. Ишдан бўшамасдан туриб ҳам фойдаланилмаган таътилларни компенсацияга алмаштириш мумкинми?
Ҳа, мумкин, лекин ҳаммасини эмас. Ходимлар иш даврида ўз хоҳишига йиллик таътилининг 21 кунидан ортиқ қисмини пулли компенсация билан алмаштириши мумкин. Яъни ходимга 30 календарь кун таътил бериладиган бўлса 9 кунини ишдан бўшамасдан туриб компенсация билан алмаштириши мумкин.
Шунингдек, ходим бир неча йиллар давомида таътилдан фойдаланмаган бўлса, унинг бир қисмини ҳам ишлаб турган вақтида компенсация қилиб олиши мумкин. Масалан, ходим 5 йил таътилга чиқмаган, ходимнинг йиллик таътили 30 кун, бунда 5 йилнинг ҳар бир йилидан 21 кун мажбурий қисми олиб ташланади, ҳар йил учун 9 кун яъни жами 40 кун учун компенсацияни ишлаб турган вақтда олса бўлади. Таътилнинг қолган қисмидан таътилга чиқиб фойдаланиш мумкин ёки ишдан бўшаётганда компенсация қилиб берилади.
4. Ходим жиноят содир қилгани учун ишдан бўшатилса, фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация бериладими?
Ҳа, берилади. Барча фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътилларни пулли компенсация қилиш учун ишдан бўшаш асосининг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилиши шарт.
5. Қайси таътилларни ишлаб турган вақтда компенсация қилиш мумкин эмас?
Қуйидаги таътилларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, улар асл ҳолича фойдаланилади:
– 18 ёшга тўлмаган ходимларга, И ёки ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътиллар, уларга бериладиган ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътиллари;
– ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар учун йиллик қўшимча таътил;
– ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил.
Бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили, ўқув таътили ва ижодий таътиллар бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас. Мазкур таътиллар пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
6. Ишдан бўшагандан кейин компенсация пуллари қанча вақтда тўлаб берилади?
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга берилиши керак бўлган барча суммалар меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда тўланиши керак. масалан, меҳнат шартномаси 20 май куни бекор қилинса, ходим билан ҳисоб-китоб ҳам шу кунда қилиниши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.