currencies image

12 803,05 UZS

22,91

usd

currencies image

13 992,45 UZS

12,25

eur

currencies image

133,21 UZS

0,10

ru



АсосийЯнгиликларИшга қабул қилиш тартиби: муҳим 6 саволга жавоб

Ишга қабул қилиш тартиби: муҳим 6 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

14.10.2024

eye

111

Ишга қабул қилиш тартиби: муҳим 6 саволга жавоб

Ишга қабул қилишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

1. Ишга қабул қилиш жараёни қандай босқичлардан иборат?

Ишга қабул қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

- ишга қабул қилиш чоғидаги таништириш тартиб-таомилини;

- меҳнат шартномаси бўйича келишувга эришиш ҳамда уни имзолашни;

- иш берувчи томонидан ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилишни ҳамда ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни.

Зарур малака талабларига мувофиқ келадиган ходимни танлаб олиш мақсадида иш берувчи қуйидагиларга ҳақли:

ишга кираётган шахслар билан суҳбатлар ўтказишга;

ишга қабул қилишни танлов орқали амалга оширишга.

Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом билан бу ерда танишинг

2. Ишга кираётган шахс қандай маълумотлар билан танишиши мумкин?

Ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ишга кираётган шахсни олдиндан қуйидагилар билан таништириши шарт:

- ушбу шахс қайси ишни бажариш учун ишга қабул қилинаётган бўлса, ўша ишнинг мазмуни;

- меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш бажариладиган меҳнат шароитлари;

- ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, унинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ички ҳужжатлар.

3. Ишга кираётган шахс қандай ҳужжатларни тақдим этади?

Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- паспортни ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёхуд ИД-картани, 16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки идентификацияловчи ИД-картани;

- охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади;

- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

- олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни;

- солиқ тўловчининг идентификация рақамини;

- жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда);

- жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахсдан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Мисол учун, ишга кирмоқчи бўлган шахсдан олдинги иш жойидан тавсифнома ёки судланмаганлик ҳақидаги маълумотномани талаб қилиш мумкин эмас.

4. Ишга қабул қилиш буйруғини расмийлаштириш шартми?

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

5. Меҳнат дафтарчасини ким расмийлаштиради?

Иш берувчи:

биринчи марта ишга кирган, беш кундан ортиқ ишлаган шахсларга

ва қонунчиликда ўзига нисбатан меҳнат дафтарчаларини юритиш назарда тутилмаган илгари ишлаган шахсларга меҳнат дафтарчасини расмийлаштириши;

илгари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобда турмаган ходимларни бундай ҳисобга қўйиш учун чоралар кўриши шарт.

Иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ асосида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қайд этади, ходим ушбу ёзув билан уч кун ичида таништирилиши керак. Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига ҳам киритади.

6. Ўзаро яқин қариндошларнинг биргаликдаги меҳнати тақиқланган ҳолатлар мавжудми?

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Ушбу қоида фақат давлат ташкилотларигагина татбиқ этилади ҳамда яқин қариндошларнинг ўзаро бўйсунув ва назоратда ишлашига чекловни назарда тутади.

Мазкур қоида истисно этилиши мумкин бўлган ходимлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 752

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 334

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 500

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.


20-сентябр 2024, 13:18
1 487

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.