Ҳуқуқ
27.08.2024
108
Шу йилнинг 27 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда. Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Шунингдек, лойиҳа билан Меҳнат кодексининг 11-моддаси «Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади», деган сўзлар билан тўлдирилмоқда.
Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминланишида қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади. Меҳнат кодекси билан янги қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида ўзаро мувофиқлик таъминланади.
Депутатлар қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиб, унда назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича ўз нуқтайи назарлари, таклиф ва тавсияларини билдирди. Ушбу ҳужжат ишга қабул қилишни ноқонуний рад қилиш ҳолатлари камайтириш, бюрократик тўсиқлар бартараф этиш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилишини қайд этдилар.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади
ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади
"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?
Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди
ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.