#NoComment
16.12.2025
467

Давлат ишида ишловчилар яхши билади, вақт масаласи олтиндан қиммат. Лекин ҳаёт фақат ишдан иборат эмас. Бошқа юмушлар ҳам чиқиши табиий. Масалан банк билан боғлиқ ишлар. Сиз, тижорат банкларидан кредит олишингиз, омонат очишингиз ёки банкнинг бошқа хизматларидан фойдаланишингиз керак. Бунинг учун сиздан банк офисига боришингиз талаб этилади. Лекин сизда вақт йўқ. Хўш, нима қилиш керак?
Қонунчиликда ишончнома деган тушунча бор. Ишончноманинг турлари кўп. Шулардан бири Банк ҳисобидан пул олиш бўйича ишончнома. Уни расмийлаштириш учун ҳам қаергадир бориш керак-ку деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз.
Кичик бизнес ва кам таъминланган аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қабул қилишнинг янги тизимини жорий этиш, адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш имкониятини яратиш мақсадида йўлга қўйилган, www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими орқали банк ҳисобидан пул олиш бўйича ишончномани тез, осон ва бепул юклаб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган маълумотларни киритсангиз кифоя.
Ишончнома сиз ишонч билдирган одамга қуйидаги ваколатларни беради:
– ҳисоб рақамингиздан пул маблағларини олиш;
– банк ҳисобидан пул маблағларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларга имзо қўйиш;
– банк томонидан талаб қилинадиган аризаларни топшириш;
– банк квитанциялари, ҳужжатлар ва пул маблағларини қабул қилиш.
Ушбу ваколатлар бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз берилади.
Ишончномани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. https://yurxizmat.uz/uz/document/2666.
Унутманг, ишончномани фақат ишочли одамга беринг.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.