currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларИшсиз шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш даврида уларга қандай кўмак берилади?

Ишсиз шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш даврида уларга қандай кўмак берилади?

Ҳуқуқ

calendar

29.11.2024

eye

242

Ишсиз шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш даврида уларга қандай кўмак берилади?

Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари тўғрисидаги қонунчиликка кўра, ишсиз шахсларга маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси асосида касб-ҳунарга ўқитиш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшилиши кафолатланади.

Иш қидираётган шахслар касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилганда, ушбу даврда уларга стипендия тўланмайди ҳамда ушбу давр умумий меҳнат стажига қўшилмайди.

Агар пенсиянинг туридан қатъи назар, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлганлар меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва касб-ҳунар ўрганишга муҳтож бўлсалар, уларга касб-ҳунарга ўқитиш даврида стипендия тўланмайди, лекин уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча зарур хизматлар кўрсатилиши лозим.

Касб-ҳунарга ўқитилаётган ишсиз шахсларга стипендиялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда тўланади.

Ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган, ўзлаштирмаётган ёки меҳнат ва жамоат тартибини бузаётган шахсларнинг ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги масала ўқув ташкилотининг раҳбарияти ва маҳаллий меҳнат органлари вакиллари билан биргаликда ҳал қилинади. Сурункасига ва сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётган ёки жамоат тартибини бузганлиги, жиноят содир қилганлиги туфайли ҳибсга олинган шахсларга стипендиялар тўлаш маҳаллий меҳнат органи ва ўқув муассасаси қабул қилган қарор асосида тўхтатиб қўйилади.

Ўқишни тугатган ишсиз шахс ўқув дастурида кўзда тутилган якуний малака имтиҳонларида назарий ва амалий билим ва кўникмаларининг талабга жавоб бера олмаслиги туфайли топшира олмаса, унга стипендия тўланмасдан, қўшимча машғулотлар ўтказилади ва қайта якуний малака имтиҳони олинади.

Ўқишни муваффақиятли якунлаган ва тегишли ҳужжат олган битирувчи ишга жойлаша олмаса, у меҳнат органларига келиши ва унга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлашиш юзасидан ёрдам кўрсатилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 368

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 223

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 082

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
863

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.