currencies image

12 466,44 UZS

58,48

usd

currencies image

14 517,17 UZS

113,19

eur

currencies image

155,42 UZS

0,54

ru



АсосийЯнгиликларИшсизлик нафақаси энди фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

Ишсизлик нафақаси энди фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

#NoComment

calendar

20.08.2025

eye

67

Ишсизлик нафақаси энди фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

Президентимизнинг Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-126-сонли Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

— ишсизлик нафақаси сўнгги беш йилда камида 18 ой ишлаган ва меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 6 ой ичида мурожаат қилган шахсларга – сўнгги 18 ойлик ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;

— биринчи ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган ҳолда, иккинчи ва учинчи ойларда – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган ҳолда тўловлар амалга оширилади;

— ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади;

— ишсизлик нафақасини олувчи шахс бандлик органлари томонидан юборилган ёки эълон қилинган бўш иш ўринларига суҳбатга бормаган ёки таклиф этилган мақбул ишдан бош тортган тақдирда, нафақа тўлови кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ходимлари сони 50 нафаргача бўлган  хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади;

ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги сабабли иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкони бўлмаганда, “Ягона миллий меҳнат тизими” дирекциясига фуқаронинг мурожаатига асосан меҳнат муносабатлари ҳақиқатда тугаганлиги тўғрисидаги қайдларни ЯММТга киритиш ваколати берилади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил этиш” тизими таҳлил натижалари асосида ўтказиладиган текширув бошланишидан камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга тарқалмайди.

2026 йил 1 январданЯгона миллий меҳнат тизими” орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ва қонунбузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 443

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 197

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 084

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 056

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.