currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларISO 9001 сифат менежменти тизими нима? Халқ кўнглидан жой топган идора шу сертификатни олади

ISO 9001 сифат менежменти тизими нима? Халқ кўнглидан жой топган идора шу сертификатни олади

Ўзбекистон

calendar

07.08.2021

eye

1 660

ISO 9001 сифат менежменти тизими нима? Халқ кўнглидан жой топган идора шу сертификатни олади

Маълумотларга кўра, ISО 9001 Сифат менежменти тизими дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунёдаги 180 мамлакатда миллиондан ортиқ ташкилот сертификатлаштирган. 9001 стандарти Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан эълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир. ISO 9001 Сифат менежменти тизими – мижозлар талаблари, эҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар эҳтиёжини оширишни назарда тутади. ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Бу стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир. Ушбу сифат менежменти тарифлари билан танишиб, хаёлимизга қуйидаги фикрлар келди. Тўғри, ҳамма нарсанинг сони, сифати бор, ўлчови бор. Ҳатто ҳар бир сўз, ҳар бир муносабат, ҳар бир хизмат, худди ҳар бир маҳсулот каби тарозуда ўлчаниши керак. Айнан виждон тарозусида ўлчансагина, сотувчи ҳам, олувчи ҳам, айтувчи ҳам , тингловчи ҳам бир-бирига хиёнат қилмаган бўлади. Дунёда турли халқаро мукофотлар, турли стандартлар, сертификатлар жорий қилинган. Қайсидир корхона ўзининг сифатли олтини билан, қай бири эса ноёб маҳсулоти билан, қайсидир ташкилот жамиятдаги ижтимоий ҳолатининг барқарорлиги билан халқаро нуфузга эга деб топилган сертификатларни олишга муяссар бўлади. Аммо инсонни тинглаш, халқнинг кўнглидан жой олиш, кўнглини топиш, уларни рози қилиш ҳозирги даврда, бугунги мураккаб шароитда жуда мушкул вазифа, яъни алоҳида стандарт, алоҳида сифат менежменти ҳисобланади. Айнан ана шу нозик вазифани бизда ўзига хос тарзда амалга оширилаётганлиги албатта эътиборга, ҳар қандай мукофотга лойиқдир. Буни биргина адлия идоралари ва давлат хизматлари марказлари томонидан фуқароларга кўрсатилаётган беминнат хизматлар мисолида исботлаш мумкин. Масалан, халқнинг барча қатламларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг дардини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш, албатта фуқароларни давлатдан миннатдор бўлишига хизмат қилади. Мамлакатимизда бу борада етарли тажриба тўпланди, деб бемалол мақтансак арзийди. Бюрократиядан бутунлай холи тизим ишга туширилди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилади” деган тамойил юртимизнинг энг чекка, энг олис қишлоқ ва овулларида ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Энг муҳими, фуқаролар сарсон-саргардон бўлиб, турли-туман идоралар эшигида кунлаб, ойлаб сарғайиб юрмайдиган бўлди. Халқни тинглайдиган, халқни қўллайдиган, халқнинг кўнглини кўтарадиган тизим тобора кенгаймоқда. Бу шубҳасиз “қонуни” унча мураккаб бўлмаган, аммо нуфузли жуда баланд ISO 9001 стандарти талабларига ҳам жуда мос келади, дейиш мумкин. Кўриниб турибдики, бу сифат менежменти тизими фақат яхши амаллар мундарижасини ўз ичига олади. Давлат бошқарувида сифат менежменти тизимининг самарали жорий этилиши албатта юртимиз тараққиёти учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Маруса ҲОСИЛОВА, журналист

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
535

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
488

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
451

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
448

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.