currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчи ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинмоқда?

Истеъмолчи ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинмоқда?

#NoComment

calendar

06.10.2026

eye

55

Истеъмолчи ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинмоқда?

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига 2026 йилнинг ўтган даврида чакана савдо, электрон тижорат ҳамда умумий овқатланиш соҳалари бўйича жами 6 414 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 1 230 таси, яъни 19,2 фоизи электрон тижорат соҳасига тегишли бўлган. Мурожаатларнинг 704 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланган.

Қўмита томонидан 453 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Яна 33 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа ваколатли органларга юборилган. Электрон тижорат бўйича мурожаатларнинг асосий қисми йирик онлайн савдо платформалари ва муддатли тўлов хизматларига тўғри келган.

Фуқаролардан «Uzum Market» бўйича 446 та мурожаат келиб тушган. Бу электрон тижоратга оид мурожаатларнинг 36,2 фоизини ташкил этган. «Uzum Nasiya» бўйича 184 та мурожаат қайд этилган. Унинг улуши 14,9 фоиз бўлган. Икки «Uzum» платформасига жами 630 та мурожаат тўғри келган.

Шунингдек, «Alif Shop» бўйича 92 та, «Ishonch» дўконлар тармоғи бўйича 69 та, «Yandex» хизматлари бўйича 63 та мурожаат келиб тушган.

Қўмита мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида электрон тижоратда қатор тизимли муаммолар борлигини аниқлаган. Жумладан, электрон тижорат иштирокчиларини идентификация қилиш ва ахборот шаффофлигини таъминлаш, электрон шартномалар ҳамда муддатли тўлов тизимини такомиллаштириш масалалари қайд этилган.

Товарларни етказиб бериш ва маблағларни қайтариш механизмларини яхшилаш, онлайн платформалар масъулиятини кучайтириш, судгача низоларни ҳал қилишнинг рақамли механизмларини жорий этиш ҳам алоҳида эътибор талаб қилади.

Улашиш: