currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 6 қоида

Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 6 қоида

Ўзбекистон

calendar

15.04.2025

eye

340

Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ва давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 6 қоида

Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламентга кўра, табиий газни газ таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.

1. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёнида қуйидагилар назарда тутилади:

▪️ техник шартларни ишлаб чиқиш;

▪️ газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

▪️ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

▪️ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;

▪️ созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш;

▪️ газ таъминоти шартномасини тузиш;

▪️ созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

▪️ табиий газни етказиб бериш.

2. Газ тармоқларига уланиш учун мурожаат қилиш тартиби қандай?

Истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

3. Қанча миқдорда давлат божи тўланади?

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

4. Чегирмалар кимларга нисбатан қўлланилади?

Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

5. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

▪️ 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

▪️ қолган маблағлар тўлиқ ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;

▪️ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

▪️ 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

▪️11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

▪️ қолган маблағлар тўлиқ ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

6. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш тартиби

Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҳудудий газ таъминоти ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҳудудий газ таъминоти ташкилотига автоматик тарзда юборилади.

ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида газ таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Келишилган газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 356

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 199

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 133

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
914

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.