Ҳуқуқ
25.08.2025
63
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1078-сонли Қонуни қабул қилинди.
Унга кўра, айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.
Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.
Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.
Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган ва реализация қилинадиган барча ош тузи йодланган бўлиши керак. Барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.