Ҳуқуқ
19.05.2025
637

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиш муҳим ҳисобланади. Лекин йўл ҳаракати қоидаларини расмийлаштириш тартибини билиш ҳам зарар қилмайди. Чунки, қоидабузарликни расмийлаштириш нотўғри амалга оширилган бўлса судда бу сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин.
Маълумки, Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма ёки компьютер ёрдамида “E-ma‘muriy ish” тизими орқали расмийлаштиради.
Шуни унутмангки, қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
ДЙҲХХ ходими белгиланган тезликка риоя этилмаган ҳолларда маъмурий баённомани расмийлаштирганда белгиланган тезлик кўрсаткичини албатта кўрсатган ҳолда қандай тезликда ҳаракатланиб келганлигини қайд этиши лозим. Масалан, «ҳайдовчи 50 км/с тезлик чегараланган йўл белгиси таъсири доирасида 95 км/с тезликда ҳаракатланиб келди». Тезлик тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланади.
Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади.
Бундан ташқари сиз сафарда бўлсангиз талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.
Бунда талонга ёки вақтинчалик рухсатномага «Яшаш жойига етиб олгунга қадар» деб ёзиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилади.
Демак юқоридаги талаблардан маъсул ходим томонидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда судга даъво ариза билан мурожаат қилиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.