Life Style
29.07.2025
423

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» тоифаси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эга ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар қўйилади.
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият тури билан фақат шу лицензияни олган жисмоний ёки юридик шахс шуғулланиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари ишлаётганда тегишли лицензия варақасига ҳамда йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида йўл варақасига эга бўлиши шарт.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар:
— ўз автотранспорт воситасини бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиши;
— бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши шарт.
Ҳайдовчи фаолиятини лицензия варақасида кўрсатилган ҳудудда ва унга туташ ҳудудда амалга ошириши мумкин.
Бунда лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд автотранспорт воситасига берилган давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларидан келиб чиқиб аниқланади.
Йўналишсиз таксида мунтазам йўналишларда фаолият юритувчи жамоат транспортининг йўналиш схемаларига мувофиқ (мунтазам йўналишларда) ёки трафарет қўйган ҳолда йўловчи ташиши тақиқланади.
Йўналишсиз такси ҳайдовчисининг белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.