Ўзбекистон
16.02.2026
279

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «Б», «Д» ва «ДE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун бир марталик БҲМнинг 8 бараваригача субсидия ажратилади.
Мазкур субсидия Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшгача бўлган, ўқув курсларида қатнашиш ҳуқуқига эга аъзолари учун ажратилади.
Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини 50 фоизгача қисми миқдорида, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдори тўлаб берилади.
Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшгача бўлган, касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги таълимида ўқиётган аъзоларига берилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача компенсация тўлаб берилади.
Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ҳамда солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.