Life Style
10.02.2026
439

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда жорий этилган ижтимоий реестр тизими аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёрдамга муҳтож қатламни аниқлаш ва уларга манзилли кўмак кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар, аввало, ижтимоий адолатни таъминлаш, давлат ёрдамларининг шаффофлигини ошириш ҳамда қашшоқликни қисқартиришга хизмат қилади.
Қарорга кўра:
а) 2026 йил 1 февралга қадар:
— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган “яшил” тоифадаги оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида автоматик тарзда баҳолашдан ўтказилади ва Ижтимоий реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилалар мазкур реестрга қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда ўтказилади;
— болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган Ижтимоий реестрга ўтказилган оилаларга мазкур тўловларни тўлаш қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда уларнинг тоифасига мувофиқ давом эттирилади. Бунда Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасига ўтказилган оилалар учун меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш учун белгиланган муддат улар ушбу реестрга ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади;
— Ижтимоий реестрга ўтказилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини қайта баҳолашдан ўтказиш муддати уларга тегишлича “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ёхуд Камбағал оилалар реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади;
б) “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқланган индивидуал режаларга киритилган ижтимоий хизмат, ёрдам ва имтиёзларни тақдим этиш вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари томонидан таъминланади ҳамда уларнинг натижаси бўйича “ЯМИХ,” АТда тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали реал вақт режимида маълумот алмашиш (ижро қадамлари ва натижасини кўриш) имконияти яратилади;
в) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга шакллантирилган индивидуал режаларда белгиланган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг ижроси ҳолати туман (шаҳар) ҳокимларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида инобатга олинади;
г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқароларни Ижтимоий реестрга киритиш ёки чиқариш билан боғлиқ жараёнлар натижалари юзасидан маълумот бериш уларнинг мобиль телефон рақамларига бепул қиска СМС-хабарлар юбориш орқали амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизими ижтимоий ҳимоя соҳасида муҳим восита ҳисобланади. Қўшимча чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши оилаларни ижтимоий қарамликдан чиқариш, уларнинг мустақил даромад манбаига эга бўлиши ва жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...