currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий шерикликнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти қандай?

Ижтимоий шерикликнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти қандай?

Ўзбекистон

calendar

16.12.2025

eye

30

Ижтимоий шерикликнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти қандай?

Бугунги кунда жамиятни барқарор ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш ҳамда давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда ижтимоий шериклик институтининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Давлат, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали жамиятда мавжуд ижтимоий муаммоларни самарали ҳал этиш имконияти яратилади.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий шериклик демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим механизми сифатида намоён бўлади. Ижтимоий шерикликнинг мазмун-моҳияти, аввало, жамият ҳаётида давлатнинг якка ҳолда барча ижтимоий вазифаларни амалга ошириш имконияти чекланганлиги билан изоҳланади. Бу эса фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокига, уларнинг ташаббуслари ва салоҳиятидан оқилона фойдаланишга бўлган эҳтиёжни кучайтиради. Мазкур жараёнда ижтимоий шериклик давлат ва жамоат тузилмалари ўртасидаги ўзаро ишонч, масъулият ва манфаатлар уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасида ҳам ижтимоий шериклик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тегишли қонунчилик базасининг шакллантирилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар ижтимоий шерикликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ижтимоий шериклик қуйидаги соҳаларда амалга оширилиши мумкин:

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва унинг ижтимоий фаоллигини ошириш;

аҳолининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш;

атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;

ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш;

оналик ва болаликни, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, сотсиалц-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, соғлом оилани шакллантириш;

фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;

аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;

миллатлараро, маданиятлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

жамиятда коррупсияцга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Ижтимоий шериклик қонунчиликка мувофиқ бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
554

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
512

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 13:17
512

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


18-ноябр 2025, 11:17
391

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.