currencies image

12 729,48 UZS

20,27

usd

currencies image

14 156,45 UZS

14,43

eur

currencies image

139,72 UZS

0,53

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий тармоқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини биласизми?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

08.09.2024

eye

163

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини биласизми?

Мутахассисларнинг изланишлари натижаси шуни кўрсатадики, кейинги пайтларда жиноятчилар ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказмоқда. Чунки энди жиноят, жумладан, ўғрилик қилмоқчи бўлган шахс «ўлжа»си ҳақидаги барча маълумотни ижтимоий тармоқлардан олиши мумкин. Боиси, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари ушбу дастурларнинг ўзида белгилаб қўйилган маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи созламалардан ҳам фойдаланмайди. Айниқса, молиявий хавфсизлик бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тавсияларига кўра, банк карта маълумотларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаган маъқул.

Биринчи навбатда, бу банк картасининг расмига тааллуқли. Агар бирор инсон картасига пул ўтказмасини кутаётган бўлса, унга карта рақамларини ёзиб юборишдан кўра, расмга олиб юбориш қулайроқ, албатта. Бироқ бу хавфли. Картадан картага пул маблағларини ўтказиш учун 16 талик рақамни билиш кифоя.

Иккинчидан, асосий банк картани онлайн харидлар учун ишлатмаган маъқул. Интернет орқали харидларни амалга оширишда асосий банк картангиздан, айниқса, ойлик маошингиз тушувчи картадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бундай харидларни амалга оширишда виртуал банк карталаридан ёки электрон ҳамёндан фойдаланиш тавсия этилади.

Учинчидан, махфийлик ва икки томонлама аутентификация созламаларини ёқиб қўйиш керак.

Агар ижтимоий тармоқдаги саҳифангиздан фақат дўстларингиз билан мулоқот қилиш учун фойдалансангиз, унда ўз саҳифангизни бегоналар кузатмаслиги учун махфийлик созламасини ёқиб қўйганингиз маъқул.

Бу шахсий ва муҳим маълумотлар тарқалишининг олдини олади. Бундай созламалар деярли барча оммалашган ижтимоий тармоқларда мавжуд.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифанинг хавфсизлик даражасини оширувчи яна бир восита икки томонлама аутентификация ҳисобланади. Бунда паролдан ташқари ижтимоий саҳифага кириш учун яна битта тасдиқ код, жумладан, қўшимча пароль, СМС хабарнома орқали келган код керак бўлади.

Тўртинчидан, ижтимоий тармоқдаги шахсий профилингиздан чиқиб кетинг.

Агар сиз бошқа бир қурилмадан ижтимоий тармоқдаги саҳифангизга кирган бўлсангиз, фойдаланиб бўлганингиздан сўнг ундан чиқиб кетишни унутманг. 

Баъзи интернет браузерлари паролни эслаб қолишни таклиф қилади. Бу фойдаланувчининг ишини осонлаштиради, айниқса, бир вақтнинг ўзида кўплаб сайтларга кириш талаб этилса. Аммо ушбу операциядан эҳтиёт бўлинг, чунки қурилмангиз йўқолган тақдирда, фирибгарларда маълумотларингиздан фойдаланиш имкони пайдо бўлади.

Бешинчидан, профилдан маълумотларни сақлаш омбори сифатида фойдаланмаган маъқул.

Ижтимоий тармоқлар матнли хабарлар, ҳужжатлар, видеолар ва шу каби бошқа маълумотларни сақлаш ва узатиш учун бепул имкониятни тақдим этади. Бироқ шуни эсда тутингки, маълумотлар фирибгарларнинг қўлига тушиб қолиш хавфи мавжуд. Шу сабабли, қуйидаги маълумотларни сақлаш ва узатишдан сақланиш керак.

Хусусан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, кўчар/кўчмас мулк ҳужжатлари, мобил банкинг ва банкларнинг мобил иловаларига кириш учун логин ва пароллар ҳамда электрон билет, йўлланмалар ва бошқалар.

Олтинчидан, профилингиздаги маълумотлардан фойдаланишга рухсат сўрайдиган веб-сайтлардан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифангиз орқали рўйхатдан ўтманг. Айрим веб-сайтлар сўровларда қатнашиш, изоҳ қолдириш ёки тест натижаларини билиш учун ижтимоий тармоқлар орқали рўйхатдан ўтишни таклиф қилиши мумкин.

Расм ва видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштиришдан олдин қуйидагиларга эътибор беринг. Жумладан, маълумотларнинг муҳимлилиги – ижтимоий тармоққа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг фотосуратлари, видеоларини жойлаштирманг. Турган жой – фирибгарлар яшаш жойингиз, иш жойингиз, болалар борадиган мактаб ҳақида маълумот олишлари мумкин. Фон, фотосурат ва видеода муҳим маълумотлар, масалан, автомобиль рақамлари мавжуд эмаслигига эътибор беринг.

Еттинчидан эса нотаниш одамлар томонидан юборилган хабарларда келтирилган номаълум ҳаволаларга кирманг. Танловларда пул, гаджет ёки бошқа соврин ютиш ҳақида юборилган электрон хатлардаги ҳаволаларни босманг. Айниқса, бегона сайтларга банк картаси маълумотларини киритманг. 

Шундай қилиб, ижтимоий тармоқларга одамлар қандай маълумотлар жойлаши ва унинг хавфсизлиги масаласи фойдаланувчиларнинг ўзига боғлиқ бўлмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан кибермаконни тартибга солиш масалалари фақат Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги қонунларидагина кўриб чиқилган. Аммо ушбу қонун ҳужжатларида айнан ижтимоий тармоқ тушунчалари ва шу тизимларда маълумотлар хавфсизлиги масалалари ёритиб берилмаган.

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 419

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 397

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 369

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 327

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.