currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий таътил нима? У кимларга берилади?

Ижтимоий таътил нима? У кимларга берилади?

Ҳуқуқ

calendar

21.05.2024

eye

2 222

Ижтимоий таътил нима? У кимларга берилади?© Фото: hudud24.uz / habikatura

Қонунчиликка кўра, ходимларга ижтимоий таътиллар берилади. Ижтимоий таътил нима? Қайси ходимларга берилади? Унинг қандай турлари мавжуд? Ўрнига пуллик компенсация олиш мумкинми? hudud24.uz ушбу мақолада шу ва шу каби саволларга жавоб беради.

1. Ижтимоий таътил нима?

Ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар ижтимоий таътиллардир.

2. Ижтимоий таътилларнинг қандай турлари бор?

Меҳнат кодексига мувофиқ ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:

- ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;

- бола парваришлаш таътили;

- ўқув таътили;

- ижодий таътиллар.

3. Жамоа келишувида ҳам ижтимоий таътиллар белгиланадими?

Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

ходимларга қонунчиликда белгиланмаган бошқа ижтимоий таътилларни бериш (никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар);

ижтимоий таътиллар давомийлигини уларнинг қонунчиликда белгиланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш.

4. Ижтимоий таътиллар қайси асосларга кўра берилади?

Қонунчилик, жамоа келишувлари ёхуд жамоа шартномаси ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ходимнинг ижтимоий таътилга бўлган ҳуқуқи юзага келишини қайси ҳолатлар билан боғлайдиган бўлса, шундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши ходимга ижтимоий таътиллар бериш асосидир. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш берувчи ходимга ижтимоий таътил бериши шарт.

4. Ижтимоий таътилда пайтида ходимнинг иш жойи сақланадими?

Барча ижтимоий таътиллар вақтида, улар қонунчиликда белгиланганлигидан ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганлигидан қатъи назар, ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.

5. Фойдаланилмаган ижтимоий таътилни бошқа пайтда олиш мумкинми?

Ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилади. Ходим томонидан белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ижтимоий таътил бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас.

5. Ижтимоий таътил ўрнига пуллик компенсация бериладими?

Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Л.Розимова

Улашиш: