currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий тармоқда фундаментал билим йўқ, популизм ривожланяпти. Китоб ўқинг!

Ижтимоий тармоқда фундаментал билим йўқ, популизм ривожланяпти. Китоб ўқинг!

Ўзбекистон

calendar

20.12.2021

eye

276

Ижтимоий тармоқда фундаментал билим йўқ, популизм ривожланяпти. Китоб ўқинг!

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Ёшлар форумидаги учрашувидан тезислар Лавозим асосий нарса эмас. Асосийси ҳаракатингиздан фойда, халққа манфаат бўлиши керак. Лавозимга интилишнинг ёмон жойи йўқ, лекин бунинг меҳнатига тайёр туриш керак.   Бизга ғоялар керак. Биргина рақамлаштириш ғоясидан қанча фойда бўлди: Адлия тизимида электрон тизимлардан фойдаланиш натижасида бир йилда 100 тонна қоғоз иқтисод бўлди. Фуқаролардан сўраладиган 32 та маълумотномаларни йўқотдик. Натижада 4,5 млн инсонлар томонидан 60 млрд сўм иқтисод бўлди. Олий ўқув юртларига ҳужжат торширишни электрон қилдик, 2 млн абитуриент масофадан ҳужжат торширди, бошқа ҳудудга келиб ўтирмади, ижара турмади, йўлкира қилмади… Одамлар адолат тўғрисида кўп гапиради. Жамиятда адолат бирламчи эҳтиёж. Ёшларнинг коррупцияга тоқати йўқ. Давлат яратилишидан аввал одамлар уруғ-аймоқчилик асосида бирлашган. Давлатлар юзага келгач, уруғ-аймоқчилик давлат ривожи йўлига тўғаноқ бўла бошлади. Лекин қарангки, 21-асрда ҳам непотизм ҳамон долзарб. Бу иллат билан жамият ва давлат ривожланмайди. Шунинг учун меритократия катта аҳамиятга эга. Адлияда энг оддий лавозимга ҳам очиқ танлов билан ишга оляпмиз. Натижада яхши кадрлар ва яхши ғоялар кириб келяпти. Яъни ечим олдимизда – қўллаяпмиз бошқаларни ҳам шунга чақирамиз. Ахборот кўп, ҳар куни тонгдан бир нечта ижтимоий тармоққа кирамиз. Бу фикр шаклланишига салбий таъсир қиляпти, ёш авлодни чалғитяпти. Популизм ривожланяпти. Аудитория йиғиш учун нореал нарсаларни гапириш кўп. Ёшларда бунга нисбатан фильтр бўлиши керак. Бунинг учун фундаментал билимларни олиш лозим. Ижтимоий тармоқлар билим манбаи эмас, китоб ўқинглар. Ҳеч ким ҳеч қачон қонундан устун бўлмаслиги керак. Бизга университетда домлалар шундай мисоллар айтишарди: фарзанд онаси касал, унинг ҳаётини қутқариш учун ҳуқуқи бўлмаса ҳам машина ҳайдаб йўл қоидасини бузиб онасини шифохонага олиб борса, бунга нима баҳо бериш керак? Ёки ғорда бир қанча вақт қамалиб қолган ўнта одамни қутқариш учун 20 та одам боради. Қарашса, ичкарида қолганлар ўзаро келишув асосида, розилик билан икки кишини еб қўйишган экан. Ейишмаса, ҳаммаси очдан ўлиши мумкин. Шунда нима бўлади? Дунёни қутқарган бўлса ҳам, қонунни бузгани учун жавобгарликка тортилиши керак. Ҳолатни оғирлаштирувчи-енгиллаштирувчи вазиятлар эътиборга олинса ҳам, ҳар ким қилмишига яраша жавобгарликка тортилиши шарт. Шундай қадрият шаклланиши лозим! Ижтимоий шартнома нима? Бу бизнинг конституциямиз. Унда иштирок этувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Давлатда хавфсизлик, таълим, соғлиқни сақлаш, тартибни таъминлаш масъулияти бор. Эҳтиёж ошяптими, давлат уни таъминлаши керак. Биз халқнинг ёлланма ишчисимиз. Ким давлат хизматига кирмоқчи бўлса, шуни билиши лозим ва тайёр туриши керак. Савол: Ижтимоий тармоқлар блокланишига қандай қарайсиз? Жавоб: Чекловлар бўлмаслиги керак Қонуний тартиб ва назорат бўлиши шарт, бироқ чекловлар эмас. Ахборотни чеклаб уни жиловлай олмайсиз. Мен ахборот эркинлиги тарафдориман. Савол: Бир умрлик қамоқ жазоси ва ўлим жазосига муносабатингиз? Жавоб: Давлат ҳаётни бермаган, уни олишга ҳаққи йўқ. Жиноят учун қонунда белгиланган тарзда жавоб бериш керак. Яшаш ҳуқуқи энг олий ҳуқуқ. Биз шунинг учун 2008 йилда бу жазодан воз кечганмиз. Бир умрлик қамоқ жазоси бор. Аммо яшашдан маҳрум қилиш инсонпарварлик ғояларига зид. Савол: Тотализатор ёки 1 икс-бет ўйинларини чеклаш ва блоклаш мумкинми? Жавоб: Бу тарбияга, инсонлар ҳаётига ёмон таъсир қиляпти. Буни назоратга олиш керак. Мен мазкур ўйинларнинг тарафдори эмасман. Талабалигимда АҚШда ўқиганимда кўрганман. Бу атроф-муҳитга, қадриятларга, жамиятга, инсонлараро муносабатга ёмон таъсир қилади. Буни давлат тартибга солиб, чеклаб бориши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 371

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 970

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 469

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 447

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: