currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларҚачон боғча таъминоти учун ҳақ олинмайди?

Қачон боғча таъминоти учун ҳақ олинмайди?

Ҳуқуқ

calendar

26.10.2026

eye

35

Қачон боғча таъминоти учун ҳақ олинмайди?

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, уларнинг соғлом ўсиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Айниқса, жисмоний ёки ақлий ривожланишида ўзига хос эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим-тарбия олиши учун тенг имкониятлар яратиш алоҳида аҳамиятга эга.

Қонунчиликда айрим тоифадаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларида парваришлаш ва таъминлаш учун ота-оналардан тўлов ундирилмаслиги белгиланган. Хўш, қайси ҳолатларда ота-оналар ушбу тўловдан озод этилади ва бундай имтиёз кимларга татбиқ қилинади?

Болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги қуйидаги ногиронлик ҳолатларида мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди:

— нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

— эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

— кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофталм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

— таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар оператсияцларининг барча турларидан кейинги ҳолати;

— бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформасиялари;

— кифоз;

— лордоз;

— кифосколиоз;

— оёқ панжалари фалажи;

—таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари;

— артрозоартритлар;

— остехондропатия;

— хондродистрофия;

— болалар серебрал фалажи;

— менингоэнсефалитга чалингандан кейин ҳамда туғуруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари.

Болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда, айрим тоифадаги болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида таъминот тўловидан озод этиш тарзидаги имтиёзларнинг белгиланиши оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Севинч Хушназарова

Улашиш: