Ҳуқуқ
14.01.2024
1 088

Давлат органлари ва ташкилотларининг аксарият ходимлари махсус форма кийишади. Кўпчилик болаларда айнан мана шу форамалар сабаб касбга қизиқиш бошланади. Хўш, қайси идораларга махсус форма кийиб юриш ҳуқуқи берилган?Hudud24.uz айни шу мавзуда маълумот беради.
Формали кийим давлат тузилмалари ходимининг услуби бўйича бир хил кўринишдаги ягона қиёфасини яратишга мўлжалланган. Формали кийим уч турга бўлинади: ҳарбий, идоравий ва махсус кийимлар.
Ҳарбий формали кийим – ҳарбий атрибутиканинг тўлиқ тўпламидан фойдаланган ҳолда ҳарбийлаштирилган вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва ходимларига мўлжалланган ҳарбий кийим-кечак буюмлари тўплами. Бундай кийимларни қуйидаги давлат органлари ходимлари кийиши мумкин:
Мудофаа вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Давлат хавфсизлик хизмати;
ДХХ чегара қўшинлари;
Божхона қўмитаси;
Ҳарбий прокуратура;
Давлат фельдъегерлик хизмати (почта хизмати);
Электрон технологияларини ривожлантириш маркази.
Идоравий формали кийим – ҳарбийлаштирилган вазирлик ва идораларга дахлдор бўлмаган, қисман ҳарбийлар белгиси мавжуд ёки ундан фойдаланмаган ҳолда давлат муассасаси қиёфасини (имижини) яратишга мўлжалланган. Бундай кийимларни қуйидаги давлат органлари ходимлари кийиши мумкин:
Прокуратура органлари;
Мажбурий ижро бюроси;
“Республика махсус алоқа узели” ДУК;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Махсус формали кийим – идора ва ташкилот имижини яратиш, ҳарбийлар белгисидан фойдаланмаган ҳолда уларнинг ходимлари кийиши учун мўлжалланган, Бундай кийимларни қуйидаги ташкилотлар ходимлари кийиши мумкин:
“Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти;
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти;
Идоравий ва идорага қарашли бўлмаган қўриқлаш бўлинмалари.
Бундан ташқари Ўзбекистон судьялари учун ҳам махсус кийимлар мавжуд бўлиб, унинг намунаси Сенат томонидан тасдиқланган.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.