#NoComment
13.05.2025
462

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилдаги 244-сон Қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИга асосан, болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
▪️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
▪️ кўп болали оилаларнинг болалари;
▪️ етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▪️ тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
▪️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган кам таъминланган ҳамда камбағал оилаларнинг болалари;
▪️ «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
▪️ контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
▪️ талабалар ва педагогларнинг болалари;
▪️ акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
▪️ кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинади. Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Бунда ташкилот раҳбари тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва МТБАТ тизимига ишончли маълумот киритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.