currencies image

12 979,99 UZS

8,06

usd

currencies image

13 392,75 UZS

2,06

eur

currencies image

135,34 UZS

1,48

ru



АсосийЯнгиликларҚайси тоифадаги хорижий фуқаролар вақтинчалик рўйхатга олишдан озод қилинади?

Қайси тоифадаги хорижий фуқаролар вақтинчалик рўйхатга олишдан озод қилинади?

Ҳуқуқ

calendar

12.02.2025

eye

48

Қайси тоифадаги хорижий фуқаролар вақтинчалик рўйхатга олишдан озод қилинади?

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида” низомга кўра,  Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маъмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан “E-mehmon” дастури орқали ёки ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади.

Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа чет давлатлар ўртасида тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби мазкур шартномаларда қайд этилган талабларга мувофиқ белгиланади.

Қуйидагилар вақтинча рўйхатдан озод қилинадилар:

- республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган ҳужжатлар (қизил ва мовий рангли Laissez-Passer паспорти) бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч иш кунигача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч кундан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлардан бири мавжуд бўлганда. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди. 

Улашиш:

Бошқалар

15-январ 2025, 05:39
1 124

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 089

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
782

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


18-январ 2025, 09:34
728

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.