Ҳуқуқ
09.11.2024
72
Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин.
Қуйидаги шахсларнинг фарзанд асраб олишига йўл қўйилмайди:
- ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
- қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
- асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
- фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
- ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар (рўйхат батафсил);
- фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар.
Фарзандликка олиш суд тартибида ҳал қилинади.
Васийлик ва ҳомийлик органи ихтиёридаги болани фарзандликка олиш учун эса судга боришдан аввал, бир қатор жараёнлардан ўтиш керак.
1-босқич – фарзандликка олиш истаги бўлганларни фарзандликка олишга номзод сифатида рўйхатда киритиш
Мазкур рўйхатга кириш учун васийлик ва ҳомийлик органига яъни туман (шаҳар) ҳокимликларининг болалар бўйича шўъбасига қуйидаги ҳужжатлар берилади:
ариза (аризада шахснинг ФИОси, яшаш жойи, никоҳи, фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган болани ёши ва жинси кўрсатилади);
паспорт ёки ID-карта ва унинг нусхаси;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги;
иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Васийлик ва ҳомийлик органлари 10 иш кунда ҳужжатлар ва ариза берувчининг яшаш ҳолатини ўрганиб далолатнома тузади ва яна 10 иш кунида ариза берган шахснинг фарзандликка олувчи бўлишига оид хулоса тайёрлайди.
Ариза берган шахс рўйхатга қўйилга унга рўйхатга қўйилганлигига оид ҳужжат берилади, ариза рад этилса унинг асоси кўрсатилган хулоса берилади.
2-босқич – болани танлаш
Рўйхатга олинганларга васийлик ва ҳомийлик органи фарзандликка олиш мумкин бўлган бола тўғрисидаги маълумотни ва бола яшайдиган жойда болани кўриш учун йўлланма беради.
Фарзандликка олишга номзодлар бола тўғрисида ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиши, болани тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин.
Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчи номзод судга ариза беради.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.