currencies image

12 817,85 UZS

12,76

usd

currencies image

13 865,07 UZS

24,61

eur

currencies image

132,95 UZS

0,15

ru



АсосийЯнгиликларҚайси турдаги суд жараёнлари ёпиқ тарзда кўрилади?

Қайси турдаги суд жараёнлари ёпиқ тарзда кўрилади?

Ҳуқуқ

calendar

21.10.2024

eye

110

Қайси турдаги суд жараёнлари ёпиқ тарзда кўрилади?

"Судлар тўғрисида"ги қонунга кўра, ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Судьялар судьяларнинг маслаҳат сирини ҳамда ёпиқ суд мажлислари ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

 Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-процессуал кодекси”га кўра қуйидаги ҳолларда суд ишлари ёпиқ тарзда кўрилиши мумкин:

- Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни;

- фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ҳамда жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек, улар оила аъзоларининг ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этилган ҳолларда бошқа ишларни суд ажрими билан ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади.

- Шахсий ёзишма ва шахсий телеграф хабарномалари очиқ суд мажлисида фақат бу хат ва хабарларни жўнатган ҳамда олган шахсларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилиши мумкин. Акс ҳолда улар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва текширилади.

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида қисмларига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундай мажлисни аудио- ва видеоёзувга олиш эса амалга

Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади.

 

Улашиш:

Бошқалар

24-сентябр 2024, 13:17
2 479

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


25-сентябр 2024, 11:23
1 902

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.


25-сентябр 2024, 10:32
1 823

Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди

Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


25-сентябр 2024, 09:24
1 546

Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.