currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларФермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Ҳуқуқ

calendar

19.06.2025

eye

83

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9-октабрдаги ПФ-5199-сон Фармони билан Ўзбекистон фермерлари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Унга кўра:

► фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;

► фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

► қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

► фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;

► соҳада замонавий ресурстежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;

► кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;

► кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга (фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари) бириктириш;

► маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;

► хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;

► чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;

► қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек, маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер хўжаликларининг бошқа ташкилотлар билан кооператсиясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;

► қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;

► қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини юритиш.

Бундан ташқари ушбу фармон билан Фермер хўжаликлари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди.

♦ халқ депутатлари туман Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғилишларида фермер хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилишда иштирок этиш ва ўз хулосасини тақдим этиш;

♦фермер хўжалигини ташкил этиш истагини билдирган талабгорларни танлаш, уларнинг захирасини шакллантириш, малакасини ошириб бориш;

♦ фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди.

Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, даъво аризалари билан бир қаторда апеллятсия, кассатсия, тафтиш тартибида шикоятлар, аризалар тақдим этиш.

Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон фермер хўжаликлари кенгаши билан келишилиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 133

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 099

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 013

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
990

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.