currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларТуғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Ҳуқуқ

calendar

20.06.2025

eye

46

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Туғилганлик, (никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик) ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.

Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.

Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан “ ФҲДЁ нинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали сўраб олиши мумкин.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;

ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;

ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ИД-картаси) нусхаси;

ота-онасининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ИД-картаси) нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар;

ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалари.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.

Бунда ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар сифатида гербли гувоҳномалар ёки ҳарбий хизматга алоқадорликни тасдиқловчи ҳужжатлар, уларнинг ксеронусхаси (нусхаси), ариза берувчининг ўқиш ёки иш жойидан берилган маълумотнома, уй дафтаридан олинган кўчирмалар, ички ишлар органларининг маълумотномаси, ФҲДЁ органлари томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ ва никоҳдан ажралиш қайд этилганлиги ҳақида белги қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин.

Туғилганлик ҳақидаги далолатномани тиклаш учун тўлов миқдори

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлим ҳақидаги ёзувлар ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) нинг 10 фоизи миқдорида яъни 37 500 сўм маблағ тўланиши белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 152

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 108

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 023

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 007

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.