currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчининг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?

Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?

Life Style

calendar

05.06.2025

eye

956

Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?

Истеъмолчи - бу маҳсулот, иш ёки хизматни шахсий истеъмол ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда сотиб оладиган ёки буюртма қиладиган фуқаро.

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга

▪️ товар (иш, хизмат) ҳақида, уни ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш;

▪️ товар (иш, хизмат)ни эркин танлашга ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;

▪️ товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлишини талаб қилиш;

▪️ сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;

▪️ бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга ёки ваколатли органларга мурожаат этиш.

▪️истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга ажратилган истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонунчилик томонидан савдо, маиший ва бошқа хизмат турлари соҳасида имтиёзлар ва устунликлар берилиши мумкин.      


▪️ Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.

▪️ Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 675

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 024

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
858

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


13-феврал 2026, 07:46
655

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.