Ўзбекистон
22.07.2023
1 450

Бугун, 22 июль куни соат 03:20 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Резак” тоннелида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб тоннель деворига урилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса тоннелга бириктирилган масъул ходимлар томонидан аниқланиб, зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” довонидаги ФВВ қутқарувчиларининг 13 нафари, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва Қутқарув отрядидан 1 та техника соат 03:22 да етиб борган ва ёнғин соат 03:27 да ўчирилган. Шундан сўнг, соат 03:50 да юк автомобили “Резак” тоннелидан олиб чиқилиб, совитиш ишлари ўтказилган. “Isuzu” автомобили юкхонасидаги жами 4,2 тонна юкнинг 95 % маҳсулоти ёнғиндан сақлаб қолинган. Маълум қилинишича, содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (фото)
Ҳодиса сабабли “Водий-Тошкент” йўналиши вақтинча ёпилган.
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар Президент топшириғига кўра Ўзбекистонга қайтарилади
Ҳолат бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.
Андижондаги буюм бозорида ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.
Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.