Ўзбекистон
07.10.2023
1 600

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берди. Бу ҳақда “TASS” маълум қилди. Тадбирда Россия раҳбари эндиликда Ўзбекистон қўшимча энергия манбасига эга бўлишини, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни иссиқлик ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш кафолатланишини таъкидлаган “Қозоғистон эса шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштириш масаласини ҳал қилади, Россия табиий газнинг ишончли етказиб берувчиси мақомини тасдиқлайди”, — деб қўшимча қилган Путин. 6 октябрь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тижорат шартномасига кўра, Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард кубометр газ сотиб олишини маълум қилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.
Россиядан Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажми 1 млн тоннага етказилади
Бу Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган.
Ўзбекистон Қозоғистон экспорт қиладиган буғдойнинг ярмини сотиб олди
Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой импорт қилди, деб хабар берди trend.az ахборот агентлиги.
Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Туркманистонда ОАВга берган интервьюсида газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилишини маълум қилди.