Ўзбекистон
08.06.2023
1 254
Канадада ўрмон ёнғинлари кучайиб бормоқда. Ёнғин натижасида Канада ва АҚШнинг кўплаб шаҳарлари, Торонто, Оттава, Нью-Йорк ва Вашингтон осмони тутун билан қопланди.
[video width="720" height="1280" mp4="https://hudud24.uz/wp-content/uploads/2023/06/1.mp4"][/video]
Жорж Вашингтон кўпригининг кўриниши (Нью-Жерси ва Нью-Йоркни боғлайди)
Маълумотларга кўра, шу кунларда мамлакат ўрмонларида кечаётган ёнғинлар сони ва интенсивлиги бўйича дунё рекордини янгилаши мумкин.
Бош вазир Жастин Трюдо ҳозир Канадада 414 та ўрмон ёнаётганини айтди. Маълум бўлишича, улардан 239 таси назоратдан ташқарида. 20 мингдан ортиқ аҳоли уйларидан эвакуация қилинган.
Бундай ёнғинлар Канадада йилнинг шу даврига хос жараён. Бироқ бу йил кузатилаётган ёнғинлар кўлами ғайриоддий, қисман қуруқ об-ҳаво ва ҳароратнинг ниҳоятда исиши билан кечяпти.
Агар ёнғинлар шу тезликда тарқалишда давом этса, 2023 йил Канадада энг мудҳиш ёнғин йили бўлиши тахмин қилинмоқда.
Яқин атрофдаги ёнғинлар минглаб канадаликларни эвакуация қилишга мажбур қилди ва Шимолий Америка бўйлаб ўн миллионлаб одамлар потенциал тутун хавфи ҳақида огоҳлантирилди.
Нью-Йорк ва Вашингтонда давлат мактаблари ёпилди, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс вазият ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантириб, аҳолини зарур бўлмаса уйларини тарк этмасликка чақирган.
АҚШ махсус самолётларда 600 дан ортиқ ўт ўчирувчиларни Канадага ёрдам учун юборган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Канада армияси бош қўмондони лавозимига илк бор аёл киши тайинланди
Канада бош вазири Жастин Трюдо генерал Кариняннинг канадаликлар ва бутун дунё учун ўрнак бўла оладиган шахс деб атади.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.