currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2025

eye

532

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан 1958 йил 25 июнда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йил 30 августда ратификация қилинган  “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-Конвенциясида ” “ирқ, тана ранги, жинс, дин, сиёсий қарашлар, миллий мансублик ёки ижтимоий келиб чиқиш белгилари асосидаги, меҳнат ёки иш турлари соҳасидаги муомала ёки имкониятлар тенглигининг йўқолишига ёки путур етказилишига олиб келувчи ҳар қандай фарқлаш, йўл қўймаслик ёки устун қўйиш камситиш деб хисобланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 3-моддасида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари ўз ифодасини топган бўлиб, улар тўлиқ ХМТ нинг конвенциялари нормаларига мос келади(3-модда).

Шарҳланаётган норманинг мазмуни эса Меҳнат Кодексининг 4-моддасида ўз аксини топган.

Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган меҳнат шартномаси шартлари, масалан, амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради. Aгар бундай шарт меҳнат шартномасига киритилган бўлса, у ҳақиқий эмас.

Биринчидан, бу ҳолат ходимнинг аҳволини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштиради. Меҳнат кодексининг 131-моддаси дастлабки синов даврида ходимга меҳнат қонунчилиги ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ қўлланилади.

Иккинчидан, бу ҳолат камситувчи хусусиятга эга. Aлбатта, ходимнинг иш ҳақи миқдори ушбу унинг иш стажига боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, иш ҳақи миқдорининг иш стажига боғлиқлиги ходимни ёллашда дастлабки синов ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасига дастлабки синов даврида унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг камайтирилган миқдорда амалга оширилиши шартини киритилиши, худди шу ишни бажариш учун дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан унинг меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқини асоссиз равишда чеклайди.

Яна бир мисол. Меҳнат кодексининг 112 – моддасида ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган ҳолатлар рўйхати, меҳнат кодексининг 113-моддасида эса ходимлар билан бундай шартнома тузилиши мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати келтирилган. Aгар ходим ушбу ҳолатларда эмас, балки пенсия ёшига етганлиги сабабли муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга ёлланган бўлса, унда бундай ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш шарти ҳақиқий эмас, чунки бу ҳолда ёшга қараб камситиш мавжуд.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
687

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.