currencies image

12 963,27 UZS

5,78

usd

currencies image

13 597,17 UZS

13,85

eur

currencies image

132,74 UZS

0,55

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолларда парвоз чиптаси ҳақиқий эмас деб топилади?

Қандай ҳолларда парвоз чиптаси ҳақиқий эмас деб топилади?

Ҳуқуқ

calendar

27.01.2025

eye

110

Қандай ҳолларда парвоз чиптаси ҳақиқий эмас деб топилади?

“Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари”га кўра, ташувчи ёки унинг ваколатли агенти чиптани қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топиш ва ташишдан бош тортишга ҳақли:

- чиптада белгиланган тартибда ташувчи ёки унинг ваколатли агенти томонидан тасдиқланмаган тузатишлар бўлса;

- чиптада уни расмийлаштирган ваколатли агент номи, сотиш санаси ва жойи ҳақида агентнинг шахсий (валидатор) штампи ёки автоматлаштирилган чипта сотиш тизими воситасида амалга оширилган белгилар бўлмаса;

- қалбакилаштирилган (серия рақами, жорий этилган расмийлаштириш тартибига риоя этилмаган бўлса, ушбу чипта кўринишидаги белгиларнинг ташувчи фойдаланадиган ягона нусхадан фарқланиши, чиптада ташувчи фойдаланадиган полиграфик ҳимоя белгиларининг бўлмаслиги ва бошқалар) чипта тақдим этилганда.

Бузилган ёки расмийлаштиришда хатоси мавжуд бўлган қоғоз чипта тақдим этилганда ва ташишга қабул қилинган жойда ёки йўналишнинг кейинги манзилларида ушбу чиптанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш талаб этилса, бунда йўловчи ташиш шартномаси ҳақиқийлигини ташувчи ёки унинг ваколатли агентининг ташишга рухсат ёзувини қўйиш билан тасдиқлатганидан кейин, ташишга қабул қилинади.

Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган чипта ўрнига, йўловчининг мурожаатига асосан дубликат берилиши мумкин.

 

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
983

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


9-январ 2025, 06:35
772

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


13-январ 2025, 05:41
753

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
696

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.