currencies image

12 969,05 UZS

10,08

usd

currencies image

13 611,02 UZS

97,15

eur

currencies image

132,19 UZS

0,97

ru



АсосийЯнгиликларҚарз муносабатларни бузади. Қачонки… Қарз олди-бердисида нималарга эътибор бериш керак?

Қарз муносабатларни бузади. Қачонки… Қарз олди-бердисида нималарга эътибор бериш керак?

Ҳуқуқ

calendar

25.01.2025

eye

151

Қарз муносабатларни бузади. Қачонки… Қарз олди-бердисида нималарга эътибор бериш керак?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 41-боби қарз ва кредит масалаларига бағишланган. Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак, бу кейинчалик юзага келадиган муа­ммоларни Сизнинг фойдангизга ҳал қилишга ёрдам беради.

Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши мажбурий. Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

Ҳеч бўлмаганда қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат бўлиши керак, ма­салан, товарни ёки пулни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси.

Бунда тилхат ёки юқорида айтилган бошқа ҳужжат ёзма шартноманинг ўрнини босади.

Қарз миқдори БҲМнинг 10 баравари кўп бўлса ва ёзма шартнома тузилмаса, тарафларнинг битими ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.

Битимнинг ҳақиқий эмаслиги эса тарафларга ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.

Қарзни қайтариш муддати белгиланмаган бўлса...

Қарз олувчи қарзини шартномада кўрсатилган муддатда ва тартибда қайтариши шарт. Қарзни қайтариш муддати шартнома­да кўрсатилмаган бўлса, қарздор уни қарз берувчи қарзни сўра­ганидан бошлаб 30 кунда қайтариши керак.

Қарз вақтида тўланмаса, ўтиб кетган кунлар учун фоиз ун­дирилади

Қарз вақтида тўланмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўша ҳудуддаги банк ставкаси бўйича фоиз тўланади. Агар шартномада бошқача фоиз назарда тутилган бўлса, шарт­номадаги миқдор қўлланилади. Масалан, банк фоизи 14 бўлса, шартномада 20 кўрсатилса, 20 фоиз қўлланилади.

Қарзни бўлиб-бўлиб қайтариш белгиланган бўлса, қарздор навбатдаги тўлов муддатини бузса, қарз берувчи қарзнинг қол­ган барча қисмини фоизлар билан муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Қарз бўйича маъмурий ёки жиноят иши қўзғатилмайди

Қарз берувчи қарзни вақтида қайтариб ололмаганида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши керак.

Прокуратура, ички ишлар органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарздорга қарзни вақтида қайтарма­гани учун маъмурий ёки жиноий иш қўзғатмайди.

Чунки бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, Сиз ўз ихтиёрингиз билан пул бергансиз. Мазкур органлар фақат Сизга судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириши мумкин.

Қарз ёзма расмийлаштирилган бўлса иш осон битади

Судга ариза берилганда даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Масалан, 15 млн қарзни ундириш бўйича ариза берилган бўлса 600 минг сўм давлат божи тўланади.

Суддан давлат божи ва бошқа харажатларни қарздордан ундириб олишни сўраш мумкин, суд ҳолатдан келиб чиқиб ишни ҳал қилади.

Қарз бериш ёзма расмийлаштирилган бўлса судда иш тезда ҳал бўлади ва иш ижрога қаратилади.

Иш судда кўриб чиқилганидан сўнг қарздорга суд ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун 15 кунгача муддат берилади, бу муд­дат ичида қарз тўланмаса, мажбурий ижро чоралари кўрилади. Масалан, қарзни ундириш учун қарздорнинг ойлигидан ушлаб қо­линади, мулклари хатловга олинади ва ҳоказо.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
978

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


9-январ 2025, 06:35
744

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


13-январ 2025, 05:41
723

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


10-январ 2025, 11:32
663

Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари

Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.