Ҳуқуқ
11.10.2024
2 159

Қарз муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 41 бобида белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ фуқаролар ўртасида қарз ҳажми энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан зиёдни ташкил этса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Бунда қарз шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас. Лекин тарафлардан бири шартноманинг нотариал тасдиқланишини талаб этса, бу сўровни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариал идорага мурожаат қилиш мумкин. Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Буни аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.
Қарз шартномасида тўлов миқдори, расмийлаштирилган сана, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари, қайтариш муддати кўрсатилиши шарт. Башарти шартномада қарзнинг қайтариш муддати кўрсатилмаган бўлса, қарздор зиммасидаги мажбуриятни тўлов талаб қилинган санадан эътиборан адо этиш керак. Ушбу муҳлатга амал қилинмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 76-80-моддалари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро хатини ёзади.
Қонунда шартнома бўйича қарз берувчи фоиз олишга ҳақли эканлиги ҳам белгилаб қўйилган. Фоизлар ҳажми маҳаллий банк муассасасининг хулосаси ва қонун талабига мувофиқ аниқланади. Масалан, амалдаги ҳолатларга кўра йиллик устама қарз умумий қийматининг 25 — 30 фоиз ҳажмида белгиланиб, қарз шартномасида ўз аксини топиши керак ёки устамалар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат низога сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 324-моддасига мурожаат қилиш лозим. Унга кўра даъвогар ахборот ҳисоблаш Марказининг истеъмол моллари ва хизмат кўрсатиш ҳақларининг ўсиш даражаси ҳақидаги маълумотномаси асосида пулнинг қадрсизланиши оқибатида кўрган зарарни суд орқали қоплашга ҳақлидир.
Ахрор Казаков,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.