Ҳуқуқ
10.02.2025
162
– Бугунги кунда худди шундай савол билан жуда кўп фуқароларимиз мурожаат қилишади. Қуйидаги ҳолат мисолида айнан ана шу саволга жавоб топиш мумкин.
Шундай мисоллардан бири, Ҳ.Б. исмли фуқаро билан юз берди. У А.Х. исмли танишига бир йил аввал 100 милллион сўм қарз берган, аммо таниши шу пайтгача қарзни қайтармаган.
Хўш қонунчиликда бундай ҳолларда нима кўзда тутилган?
Мавжуд ҳолат ўрганилганда, А.Х. исмли шахс олти ойда қайтариш шарти билан қарз олиб, пулни қайтармагани, ўз номидаги мол-мулкини хотинининг номига ўтказиб, бошқа вилоятга кўчиб кетгани, барча ҳисоб рақамларини ёпиб қўйгани ҳамда кўплаб важларни рўкач қилиб, пулни қайтармасдан келгани аниқланди.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилди.
Суд жараёнида барча ҳолатлар батафсил кўриб чиқилиб, қарздор пулни қайтариб бермаслик, ижрони имконсиз қилиш мақсадида ўз номидаги барча мол-мулкни хотинининг номига ўтказиб бергани маълум бўлди.
Оила кодексининг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Шунга кўра, қарздорнинг хотини учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинди. Натижада суд томонидан даъвогар фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Натижада, мажбурий ижро бюроси ижрочилари қарздорнинг яширин активларини аниқлаш чораларини кўрди, мол-мулк ва банк ҳисоб рақамлари суриштирилди ҳамда ижро қарздор хотинининг номига ўтказилган мол-мулкка қаратилиб, мижозга қарз тўлиқ миқдорда ундириб берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?
ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.