Ҳуқуқ
25.07.2025
50
Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан бораётган мамлакатларнинг асосий сиёсат йўналишларидан бири — бу аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашдан иборатдир. Давлатимизда тизимли равишта амалга оширилиб келаётган ислоҳотларда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояси энг асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ижтимоий соҳада аввало давлатимиз фуқароларининг соғлиги, яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилашга эътибор қаратилди. Айниқса, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги бу борадаги ишлар тизимли равишда бутун дунё стандартларига мослаштирилиб бормоқда. Биргина Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенсияси (Женева, 1981 йил 22 июнь) нормальарини миллий қонунчиликка жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 июлда “Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиш тўғрисида” 454-сонли қарори қабул қилиниши бу жараённинг жадал олиб борилаётганини кўришимиз мумкин.
Ушбу қарор билан Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисида намунавий низом тасдиқланди ва бир қанча янги тартиб ҳамда қоидалар белгиланди, улар қуйидагилардан иборат:
1. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими жорий этилади.
Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (ММҚБ) бу — маълум бир иш берувчининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасидаги сиёсати ва мақсадларини белгиловчи, ўзаро боғлиқ ва бир-бирига таъсир кўрсатувчи элементлар комплекси ҳамда ушбу мақсадларга эришиш тартибидир. Ташкилотлар ушбу Намунавий низом асосида ММҚБ тизими тўғрисидаги низомини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Касбий таваккалчилиги ўнинчи даражасигача бўлган ташкилотлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини соддалаштирилган шаклда ишлаб чиқиши мумкин. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг асосий фаолият йўлалишлари аниқ белгилан бўлиб, улар қуйидагича:
1) меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича ходимларни тайёрлаш;
2) ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш;
3) иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш;
4) хавфни идентификация қилиш, касбга оид (касбий) хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш;
5) ходимлар саломатлиги ҳолатини назорат қилиш;
6) ходимларни шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
7) ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар бериш;
8) иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
9) бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш;
10) касб касалликларининг олдини олиш;
11) пудратчи ташкилотлар томонидан ишларнинг бехатар бажарилиши устидан назорат қилиш.
2. Тизимни ички аудитдан ўтказиш тартиби.
Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг ички аудитдан иш берувчининг қарорига кўра амалга оширилади ва тегишли меҳнатни муҳофаза қилиш органининг маъсул шахси томонидан амалга оширилади. Ички аудит ташкилотларда Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга сольиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганади, тизимнинг ишлаши сифатини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга, даражасини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича таклифлар ҳамда хулосаларни ишлаб чиқади. Бунда ташкилотларда ички аудитлар бир йилда камида бир марта ўтказилади.
3.Хавфни идентификация қилиш, касбга оид (касбий) хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш тартиби белгиланди.
Ходим учун барча хавфларнинг манбаларини аниқлаш ва уларни амалга ошириш йўлларини аниқ тавсифлаш хавфни идентификатсияц қилишнинг асосий мақсадидир. Хавфни идентификациялашда технологик тизимдаги қайси элементлар, техник қурилмалар, технологик бирикмалар ёки жараёнлар жиддий таҳлил қилишни талаб қиладиган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлмаган ҳолатлар аниқланади.
Касбга оид (касбий) хавф-хатарларни баҳолаш бир нечта босқичда амалга оширилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
▪️ Эҳтимолийлик даражасини аниқлаш;
▪️ Аҳамиятлиликни баҳолаш;
▪️ Касбга оид (касбий) хавф-хатарлар даражасини баҳолаш;
▪️ Касбга оид (касбий) хавф-хатар даражасини қайд этиш.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Декрет пули декретдан декретга уланса неча фоиз тўлаб берилади?
Декрет пули бу аёллар ҳомиладорлик ва туғруқ таътили вақтида оладиган нафақа пули.