Ўзбекистон
17.02.2023
1 963

Касби туманида яшовчи фуқаро Ж.Рустамов мактабда ўтказилган кўрик танловда 2-ўринни эгаллаган. Аммо ғолибга ваъда қилинган пул мукофоти берилмаган. Шу сабабли Ж.Рустамов ўз ҳуқуқларини тиклаб беришлари учун Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди. Унинг мурожаати бошқарма бошлиғи ҳамда туман адлия бўлимитомонидан ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, қонунчиликка кўра танлов ғолиблари туман босқичида 1-ўринни эгаллаган тумандаги 12-мактабга 100 млн сўм, 2-ўринни эгаллаган 11-ИДУМга 75 млн сўм, 3-ўринни эгаллаган 53-ИДУМга 50 млн сўм Президент соврини билан туман маҳаллий бюджетидан мукофотланиши ҳамда Президент соврини сифатида пул мукофотлари 5 кун ичида ғолиб мактабларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилиши керак эди. Бироқ Касби туман ҳокимининг тегишли қарори билан туман маҳаллий бюджети ҳисобидан энг яхши мактаб танловида 1-ўринни эгаллаган 12-мактабга 100 млн сўм ва 3-ўринни олган 53-ИДУМга 50 млн сўм тўлаб берилиб, 11-ИДУМ Президент мактаблари агентлиги тизимига ўтиб кетганлиги сабабли 2-ўринни эгаллаган бўлишига қарамай 11-ИДУМга 75 млн сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган. Касби туман адлия бўлими томонидан туман ҳокими номига тақдимнома киритилди, натижада Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг тегишли қарори билан Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловида 2-ўринни қўлга киритган 11-ИДУМга (унинг ҳуқуқий вориси бўлган Касби ихтисослаштирилган мактабига) 75 млн сўм тўлаб бериш ҳақида қарор қилинди ва мурожаат қаноатлантирилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?
Қонунчиликда фуқаролар бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига хабар берганда мукофот пули бериш назарда тутилган. Hudud24.uz қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда мукофотлаш назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беради.
Шавкат Мирзиёев “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди
Ўзбекистон Президентига Туркий давлатлар ташкилотининг олий мукофоти топширилди.
“Uzbekistan Airports”нинг “SILK AVIA”даги улуши “Uzbekistan Helicopters” га ўтказиладиган бўлди
Президент қарори билан “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтади.
Йўловчилар сони кескин кўпайиб, вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиши оқибатида метро поездлар тез-тез бузилмоқда – Метрополитен
“Тошкент метрополитени” ДУК метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди.