Ўзбекистон
19.10.2023
1 342

“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади; “Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади; “SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади; “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Қозон шаҳридан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
Парвозлар 30 октабрдан бошлаб, ҳафтада бир марта душанба куни амалга оширилади.
Эндиликда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Ўзбекистонда “Маҳалла назорати” ва “Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.
Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт